Жумладан, 2022-2023 йилларда: 

– “М.” хусусий корхонаси раҳбари Х. М. ва бошқалар “Янгиариқ” маҳалласидаги VII асрга оид “Жартепа” археологик ёдгорлиги ҳудудида ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, 1,8 млрд. сўмлик;

– фуқаро Э. М. ва бошқалар “Катта Совур” маҳалласидаги VI-VIII асрларга оид “Қоровултепа” археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона қуриб олиб, 693 млн. сўмлик;

– фуқаро Т. Т. ва бошқалар “Соуртепа” маҳалласидаги I - V асрларга оид “Савуртепа 2” археологик ёдгорлиги тупроқларини кесиб, молхона, ҳожатхона қуриб, 670 млн. сўмлик зарар етказилган. 

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.