Акбарали Ишмурзоев 1982 йили Денов туманида туғилган. 2003 ва 2009 йилда Термиз давлат универстетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш, молия.
Фаолияти давомида ижро ҳокимияти органларида турли лавозимларда, хусусан, Узун ва Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасида меҳнат қилган.
Тайинловга қадар А.Ишмурзонев 2023 йилдан буён Денов тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.