Қиймати 49,0 миллион долларга тенг лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.
Модернизация ишларида заводни импорт ускуналар билан таъминлаш мақсадида Украинанинг «Сумское НПО», Россиянинг «КМПО», «НИПИ НГ ПEТОН», «Электростандарт-прибор», Швейцариянинг «Endress+Hauser» ва бошқа чет эл заводларидан қиймати 19,7 миллион долларлик сиқув компрессори ва унинг ички алмашинувчи қисмлари, бошқарув клапанлари (ЗРА), ўлчов ва автоматика мосламалари (КИПиА), пўлат қувурлар, НК-16 СТ туридаги газ турбина двигатели, колонналар ички алоқа қисмлари каби ускуналар ва материал-техник ресурслар харид қилинди.
Ушбу лойиҳа доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги газ ҳайдаш агрегатларининг ва сиқув компрессори станциясига Украинанинг «Сумское НПО» заводида ишлаб чиқарилган 8 дона СПЧ ички қисмларини янги ва замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилган. 2 та С-1Н ва С-2Н сепараторларини монтажи ҳамда К-1 деэтанизатор колоннасига Россиянинг «НИПИ НГ ПEТОН» компаниясининг ички қисмларини тўлиқ ўрнатиш ишлари олиб борилди. Товар парки майдонида 7 та 200 куб/метр сиғим унинг хизмат кўрсатиш майдончаси монтаж қилинди. Лаборатория ускуналарининг монтаж ишлари амалга оширилди ва «Фортек» ХК томонидан Шўртан НГҚЧ бошқармаси ходимларига амалий-ўқув ишлари олиб борилди.
Қурилиш ишлари Бош пудратчи – «Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ томонидан бажарилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.