Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида 135 ўринли янги терапия мажмуаси иш бошлади.

Таҳлилларга кўра, муассасага кунига ўртача 250-300 бемор мурожаат қилади. Улардан 100-150 нафари госпитализация қилиниб, 25-30 нафарида жарроҳлик операциялари бажарилади.  

Янги терапия мажмуасини қуриб, ишга тушириш учун 40 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 10 миллиард  сўмига тиббий жиҳозлар харид қилинди.

Ҳозир мажмуага 1 ва 2-шошилинч терапия, педиатрия, болалар реанимацияси, комбустиология, токсикология, кардиореанимация бўлимлари жойлаштирилмоқда.