Бу тадбирларни амалга оширишда жаҳоннинг илғор давлатларида ишлаб чиқарилган энг сўнги русумли 5 турдаги даволаш ва ташхислаш жиҳозлари қўл келяпти.
— Сўнги икки йил мобайнида шошилинч тиббий ёрдам маблағидан, ЭОП, коагулятор, рақамли рентген, лапароскоп ЭФГДС, кўп функцияли операцион стол, ИВЛ, «Мониторинг пациента», «Дозатор» каби тиббий аппаратуралар ва жиҳозлар келтирилди, — дейди ҳудудий бўлим директори Санжар Худойбердиев. — Бу эса, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, хизмат турлари, даволаш услубларини кўпайтириш имконини беряпти.
Биргина, ҳудудий филиалга ўтган йили 44 минг 538 нафар фуқаро ёрдам сўраб мурожаат этган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 6 минг 482 нафар фуқаро соғлигидан шикоят қилди. Уларнинг 16 минг 814 нафарига стационар шароитда ёрдам кўрсатилган бўлса, беморларнинг 5 минг 625 нафарига эса оператив усулда тиббий ёрдам кўрсатилди.
— Ҳудудий бўлим ходимлари томонидан, сўнги бир йил мобайнида каминвазив турдаги жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилиб, 750 нафарга яқин фуқарога ёрдам кўрсатилди. Биз бу билан чекланиб қолганимиз йўқ, — дейди С. Худойбердиев. — Ўзимизда амалга оширилаётган, юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ҳудудларда босқичма-босқич йўлга қўйиш мақсадида, маҳорат дарси тариқасида амалиётларни йўлга қуйдик. Оқолтин, Сардоба, Ховос ва бошқа туман, шаҳарларда ўтказилган амалиётлар давомида 100 нафардан кўпроқ фуқарога ёрдам кўрсатдик.
Сирдарёда тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун шиори остида бундай, хайрли тадбирлар олис ва чекка ҳудудларда амалга оширилиб, аҳолига ёрдам кўрсатиляпти.
Ғулом Примов,
Сирдарё вилоят
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
матбуот котиби.