Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Буюк Британия шимолида кучли шамол эсади, баъзи жойларда 25 сантиметргача ёғингарчилик бўлади.
Ноқулай об-ҳаво туфайли мактабларда дарслар бекор қилинди, иш берувчилардан ходимларни масофавий ишларга ўтказиш талаб қилинди. Қатор йўналишларда поездлар ҳаракати тўхтатилди, шамол туфайли бир қанча автомобиль кўприги ёпилади. Бундан олдин “Бабет” тўфони Ирландияда сув тошқинини келтириб чиқарганди, деб хабар беради mir24.tv.