Бу нодир тўплам шотландиялик тадбиркор ва санъат ҳомийси жаноб Уилям Буррел томонидан шаҳарга совға қилинган.

Бу сўзаналар Глазгодаги ноёб жамоат музейидаги Буррелл коллекциясининг бир қисмидир. Коллекция жаноб Уилямнинг жаҳон миқёсида тўплаган қадимий санъат дурдоналарини ўз ичига олган.

Бурреллнинг сўзаналар колллекцияси Буюк Британиядаги ўзига хос учта энг муҳим тўпламдан бири ҳисобланади. Бу тўплам билан фақат Лондондаги Виктория ва Альберт музейи рақобатлаша олади. Учинчи тўплам Манчестердаги Уитворт санъат галереясида сақланади.

Бу ажойиб кашталар Бухоро амирлиги давридаги санъатнинг олтин асрига тааллуқли, улар матоларни машинада тўқиш ва бўялган иплар оммалашишидан олдин тайёрланган.