Олламова Мадина Ярашевна – Халқ таълими вазири буйруғига кўра, Шовот туман халқ таълими бўлимига мудир этиб тайинланди.
Бунга қадар у Шовот туманидаги 1-сонли ҳамда 26-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, 25-сон умумий ўрта таълим мактаби директори, Шовот туман халқ таълими бўлими Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси мудири лавозимларида ишлаган.