Соҳа мутахасислари томонидан бу йил жами 88,6 минг гектар янги боғларни (шундан 11,8 минг.га анорзор) барпо этиш учун 65,9 млн. дона мевали дарахтлар ҳамда 92 млн дона ток кўчатлар талаби ҳисоб-китоб қилинган.
Бу йил кўчат экиш ишлари ҳар йилгидан эрта бошлаб юборилди.
Бугунги кунгача 18,1 минг гектар янги боғ шундан 2,7 минг гектари анорзорлар ва 14,3 минг гектар янги токзорларга кўчатлар экиб бўлинди.
Янгидан боғ ва токзорларни барпо қилишда Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, ва Фарғона вилоятлари пешқадамлик қилмоқдалар, яъни ушбу вилоятларда йиллик режанинг 20-25 фоизи миқдорида экиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек фермер хўжаликлари ва кўчат этиштирувчи хўжаликлар ўртасида 2021 йилда жами 85,1 минг гектарда янги токзорлар барпо этиш учун 340 млрд.сўмлик 89 млн.дона (86%) кўчат сотиб олишга шартномалар тузилган бўлиб, кўчатларни этказиб бериш ишлари давом этмоқда. "Ўзагроинспекция"нинг вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари инспекторлари кўчат этиштирувчилар томонидан фермер хўжаликларига этказиб берилаётган барча турдаги кўчатларнинг сифати устидан назорат ишларини олиб бормоқдалар.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати