Туркманистонга қўшни ҳудудлар устида юқори циклон зонасида шаклланган булутли массив фақат республикамизнинг шимолий ҳудудларига таъсир кўрсатади. Бугун кундуз куни Қорақалпоғистоннинг ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, ҳаво ҳарорати 4-9 даража совуқ бўлади.

Дам олиш кунлари юқори циклонли булутли массив аста-секин Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига силжийди. 12 декабрда жануби-ғарбий ҳудудларда, 13 декабрда Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Шу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди, кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 дарада илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуққача, шимолда кечалари 12-17 даража совуқ, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ бўлади.

Бундай ҳаво ҳарорати декабрь ойи ўрталаридаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 6-9 даражага паст бўлишида давом этади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.