Ахборотда қуйидаги маълумотлар акс этди.
- Туркия ва Россия Федерациясига олий даражадаги расмий ташрифлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан хорижий меҳмонларнинг қабуллари, 20 дан ортиқ олий даражадаги онлайн-мулоқот ташкиллаштирилди.
- Жами 58 та хорижий парламентлар ва ҳалқаро ташкилотлар даражасидаги ташриф ва учрашувлар, онлайн-мулоқотлар ташкил этилди.
- Коронавирус пандемияси шароитида Ташқи ишлар вазирлиги ўз функционал вазифалари доирасида хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 11 мингдан ортиқ фуқароларимизга моддий ёрдам кўрсатиш, 95 мингдан ортиқ фуқароларни Ўзбекистонга қайтариб келиш, шунингдек, мамлакатимиздаги 7 мингдан ортиқ хорижий фуқароларни ўз ватанига юбориш тадбирларида ҳисса қўшди.
- Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари кўмагида 2020 йил бошидан буён мамлакатимизга 3 млрд долларидан ортиқ хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинди.
Шу билан бирга, Сенат томонидан ўтказилган ўрганиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиш жараёнида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида қатор муаммо ва камичиликлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан,
- Хорижий давлатлар билан ҳудудлараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида вилоятлар мутасаддилари учун ўқув машғулоти ва тренинглар тизими шу кунгача йўлга қўйилмаган. Ҳудудлардан тушаётган маълум лойиҳалар ва инвестицион таклифлар жавобсиз қолмоқда.
- Фуқароларимизнинг чет элда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга тегишли ёрдам ва юқори сифатли консуллик хизматларини кўрсатишнинг амалдаги тартиби қаттиқ танқид қилинмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги кўплаб хабарлар тасдиқлайди.