Нафақат болалар, балки катталар учун ҳам фойдали дарслик дея эътироф этилаётган китобнинг илк саҳифаларига туширилган мундарижаларни (Илк бор дарслик мундарижаси олд саҳифага кўчирилди) ўқишдан бошлаб, мазмундаги ўзгаришни ҳис қилиш мумкин.
“2020 йилда «Тарбия» дарсликлари тайёрлаб тўлиқ чоп этилиши Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази учун йилнинг энг катта ютуғи дейиш мумкин. Олий Мажлисга мурожаатномада ёшларни ижодий фикрлашга ўргатадиган, кўникмаларни шакллантирувчи ҳаётий дарсликлар яратиш эҳтиёжи давлатимиз раҳбари томонидан кўтарилганида, энди барча дарсликларни «Тарбия»нинг ортидан ўқувчи учун қизиқ ва фойдали яратилишини мақсад қилдик», - дейди Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов.