Тадбирда ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, нутқ сўзлади ҳамда байрам муносабати билан соҳа ходимларини муборакбод этишди.

Тадбир давомида соҳада фидокорона меҳнат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида, республика бўйлаб 60 нафарга яқин соҳа вакилларига «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонини маданият вазири Озодбек Назарбеков тантанали тақдим этди.

60 нафарга яқин «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони олганлар орасида ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев ҳам бор.

Шунингдек, ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев томонидан тақдирланадиган ўзбекистонлик бир гуруҳ соҳа вакиллари тақдирланди, жумладан:

ТУРКСОЙ ташкилотининг Олтин медали билан:

  • Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Аҳмедов Баҳодир Маджитович;
  • Андижон вилояти ҳокими Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич;

ТУРКСОЙ ташкилотининг Фахрий медали билан:

  • Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Сайфуллаев Нодирбек Бахтиёрович;
  • Андижон вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Сатторова Марҳабохон Ғуломовна;

ТУРКСОЙ ташкилотининг Фахрий нишони билан:

  • Мукаррама Турғунбоева номидаги «Баҳор давлат рақс ансамбли» давлат муассасаси бадиий раҳбари Мадрахимова Зиёда Убайдуллаевна;
  • Тумор рақс ансамбли бадиий раҳбари Жўрабаев Чарос Ҳосилжановна;
  • Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Латипов Азизхон Ғайбуллаевич;
  • Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мақом санъати институти ўқитувчиси Шомуродова Моҳичеҳра тақдирланишди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг йиғилганларга байрамона концерт дастури намойиш этилди.