Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, Элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга юксак ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Швеция кун тартиби ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари  муҳокама қилинди.

Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.