Кемерово, Омск, Томск, Новосибирск, Иркутск вилоятлари, Олтой ўлкаси, Хакасия ва Тувада кучли жазирама муносабати билан чанг бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Яқин уч кун ичида бу ҳудудларда ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача кўтарилади, дея маълум қилди Россия Гидрометеорология маркази илмий раҳбари Роман Вилфанд.

Бу ҳақда TASS хабар беришича, Кемерово, Томск, Новосибирск, Омск, Иркутск вилоятлари, Олтой ўлкасида иссиқлик қайтмоқда. 13-15 июнь кунлари ҳаво ҳарорати 30 даражадан юқори бўлади ва бу хавфли ҳодиса. Чанг бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Вилфанднинг сўзларига кўра, Хакасия ва Тувада бу кунларда ҳаво ҳарорати янада юқори — 35 даража иссиқ бўлади. Кейин аста-секин иссиқлик пасая бошлайди.