Бугун, 7 июль куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида саломатлиги ёмонлашгани туфайли Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган фуқаро А.О Новосибирск – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилишига амалий ёрдам берилди.
Фуқарони Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари кутиб олди ва фуқаро яшаш манзилига кузатилди.