Шундай мурожаатлардан бири Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Мирзо Улуғбек МФЙда яшовчи С.Асқаровдан келган. У жорий йил май ойида Самарқанд шаҳрида жойлашган "Наврас" МЧЖдан харид қилган жами 10 миллион сўмлик плита жуда сифатсиз чиққан. Шу сабаб истеъмолчи маҳсулотни сифатлисига алмаштириш ёки пулни қайтаришни сўраб мурожаат қилган, аммо МЧЖ раҳбарияти бундан бош тортган.
Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ушбу ҳолатни қонун доирасида ўрганиб чиқиб, истеъмолчига 10 миллион сўмини тўлиқ ундириб берди, дейилади Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати хабарида.