Тадбир давомида «Исузу» русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 113,5 миллион сўмлик «Aktovegin», «Dostinex» ва «Кrеоn» номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.