Марказда даволанувчи ногиронлиги бор беморлар учун барча шарт-шароит яратилган. Палаталар телевизор, совиткич, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Энг асосийси, марказда 99 турдаги сўнгги русмдаги замановий тиббий асбоб-ускуналар мавжуд бўлиб, умуртқа грижаси каби мураккаб касалликлар самарали даволаниб келинмоқда. Марказда беморлар озон воситасида, замонавий лазеротерапия ускуналари билан даволаниб келинмоқда.
Марказда транскранеал магнит стимулятори воситасида миянинг жароҳатланган ҳужайраларини қайта тиклаш, “Hitop-2 touch 027-0010” ускунаси воситасида буғинларнинг ҳаракат тизими фаоллигини кучайтириш билан боғлиқ амалиётлар қўлланилмоқда.
Инсультдан кейинги ҳолатдаги беморларни даволашда “Мотомед 652519-Наиssler” ускунасидан фойдаланилмоқда. У мушакларнинг тонусини ва кучини ошириш, жисмоний юкламаларга чидамлиликни орттиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, гирудотерапия, фитотерапия, парафин, электрофарез, УВТ сингари тиббий ускуналар беморлар хизматида.
Марказда 19 нафар олий маълумотли шифокор ҳамда 25 нафар ўрта бўғиндаги ҳамшира фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг олти ойи давомида 848 та ногиронлиги бўлган бемор даволаниб чиққан. Шунингдек, марказда пуллик хизмат йўлга қуйилган бўлиб, 1113 нафар бемордан 852 миллион 733 минг сўм маблағ келиб тушган. Келиб тушган маблағлар марказнинг моддий-техник базасини мустақкамлаш учун сарфланади, албатта.
Шу билан бирга, марказда протез маҳсулотарини тайёрлаб берувчи корхона ва реабилитация техник буюмларини ижарага берувчи пункт хизмат кўрсатмоқда. Ижара пунктидан муҳтожларга ҳасса таёқ, эшитиш аппарати ва аравачалар шартнома асосида ижарага берилади. Марказда яратилган бундай шароитлар бу ерга келиб даволанаётган беморларни мамнут этмоқда.
Минажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири