Маълум қилинишича, Миробод туман СЭО ва ЖСХ бўлими мутахасислари ҳамда туман ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда “Миробод” ва “Янги Қўйлиқ” маҳаллаларида ноқонуний савдо ва сифати кафолатланмаган маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд-текширувлар ўтказилган.
Ўрганишлар давомида “Миробод” маҳалласида “Андижон музқаймоғи” сақлаш омбори аниқланган. У ерда сифати кафолатланмаган 66 килограмм музқаймоқ ашёвий далил сифатида бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида «Андижон музқаймоғи»ни беш йилдан буён ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган тадбиркор Ҳикматилло Мадраҳимов бошқа янги бренд остида ишлашга қарор қилганди. Бунга мазкур ном оммалашгач, бундан фойдаланишга қарор қилган кўплаб инсонлар пайдо бўлгани сабаб қилиб кўрсатилганди.