Тамаки маҳсулотлари ҳидини сезган борт кузатувчилари йўловчига самолёт бортида чекиш қатъиян тақиқланганлигини тушунтиришга ҳаракат қилишган. Бунга жавобан аёл ўз норозилигини билдирган.

Борт кузатувчилари вазият ҳақида самолёт командирига хабар беришган ва командир Самарқандга етиб келгач, ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақиришга қарор қилган. Самолёт бортида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилгани учун йўловчига нисбатан ҳуқуқ тартибот органи ходимлари томонидан 2 БҲМ миқдорида жаримани назарда тутувчи маъмурий баённома тузилган.

Эслатиб ўтамиз, самолёт бортида чекиш қатъиян ман этилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан тартибга солинган. Бундан ташқари, бортда чекиш нафақат бошқа йўловчилар учун ёқимсиз, балки жуда хавфли эканлигини ҳам тушуниш лозим. Бу самолётда хавфли тутун чиқиши ва ёнғинга олиб келиши ҳамда авиа ҳалокатга олиб келиши мумкин.