Шунга кўра, Бюронинг Косон туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорнинг гаровдаги кўчмас мулки ҳамда 2020 йилда ишлаб чиқарилган «Sinotruck» юк автотранспорт воситаси хатланган.
Шундан сўнг, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мулклар онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
2024 йилда бўлиб ўтган савдо натижасига кўра, автотранспорт воситаси вилоятдаги масъулияти чекланган жамият томонидан 394 млн сўмга сотиб олинган ҳамда 2024 йилда бўлим давлат ижрочиси томонидан жамият вакилига топширилган.
Сотувдан тушган пул маблағи ундирувчи банкка ўтказиб берилган.