Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда тиббий жиҳозларнинг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида тезкор маълумотлар асосида кузатувга олинган, фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси Гулистон шаҳрида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўрик жараёнида автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатларсиз ҳамда сифати кафолатланмаган стоматология жиҳозлари борлиги аниқланди.
Жами 120 турдаги 17 минг 477 дона тиббий буюмларнинг умумий қиймати қарийб 371 миллион сўмни ташкил этмоқда.