Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган Қозоғистон Республикасининг “Atameken” чегара божхона постида қурилиш ишлари якунлангач, орадан уч йил ўтиб, божхона пости фаолияти қайта тикланди.
Эндиликда фуқаролар учун чегарадан ўтиш жараёнлари янада енгиллаштирилиб, қулай ва тезкор ҳаракатланиш имконияти яратилди.
Шу билан бирга, масъул идоралар фуқаролардан чегара божхона пости орқали ҳаракатланишда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишни сўрамоқда.