Қабул вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Бухоро Қоракўл мактаб-интернати жамоасидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ўтказилди. Мактаб-интернатининг 8-, 9- ва 10-синфларига жами 471 нафар иқтисод ва техника йўналишлари бўйича ўқиш истагини билдирган ўқувчилар тест топширдилар.
Иқтисод йўналишини танлаган 327 нафар ўқувчи математика ва инглиз тилидан, технология йўналишини танлаган 144 нафар ўқувчи математика ва физикадан тест топширдилар.
Тест варақалари Бухоро-Қоракўл мактаб-интернати мутахассислари томонидан текширилади ва натижалар ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Тест синовлари пандемия шароитини инобатга олган ҳолда карантин қоидалари асосида Гулистон шаҳар 16-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт майдонида ўтказилди. Ўқувчилар майдонга киришда дезинфекция йўлагидан ўтиб, тиббиёт ходимлари томонидан ҳароратлари ўлчангач, тест синовида қатнашишларига рухсат берилди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.