Ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали янги қувватлар ишга тушуриляпти. Жорий йилда вилоятда жами умумий қиймати 184 млрд сўм бўлган 23 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Бунинг натижасида газобетон, кварцдан сунъий тош, керамик плитка, қуруқ қоришмалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади, муҳими 550 га яқин янги иш ўринлари яратилади.
Лак бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «БАҲРОМЖОН НУР САВДО» МЧЖ ҳам ана шундай лойиҳалардан бири. Лойиҳа қиймати 27,3 млрд сўм бўлиб, бу ерда йилига 30 минг тонна ҳар хил турдаги лак буёқ маҳсулотлари тайёрланади.

Корхонага Хитой давлатининг GREN INTERNATIONAL компаниясининг энергия тежамкор ускуналари ўрнатилган. Ҳозирда бу ерда 50 га яқин сирдарёлик ёшлар меҳнат қилмоқда. Корхона маҳсулотларига бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Айни дамда маҳаллий хомашёдан тайёрланаётган ушбу қурилиш материалини экспорт қилиш бўйича қўши давлат вакиллари билан музокаралар олиб бориляпти.