Туркиянинг “Cyengiz Enerji” компанияси томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, созлаш ва ишга тушириш ишлари бажарилмоқда. Кеча электр станциясининг илк газ-поршенли қурилмалари синовдан муваффақиятли ўтказилди.

Станция икки ҳафта ичида Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.

Электр станция йилига 1,7 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон ва Туркия Президентлари томонидан мазкур электр станция қурилишига старт берилган эди.