Экспертлар ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги сўнги йиллардаги фаол ислоҳотлар самараси ўлароқ келиб чиққан асосий ўзгаришларни тақдим этган.

Ўзбекистон аҳолисининг 2,5 фоизи Сирдарё вилоятида яшайди. Вилоят майдони эса мамлакатимиз ҳудудининг 1 фоизини ташкил этади.

Лекин, аҳоли сони камлиги ва кичик майдонига қарамай, мазкур ҳудуд географик жойлашуви ва бир қатор устунликлари билан мамлакат иқтисодида муҳим ўрин эгаллай олган.

Вилоят шимолдан Қозоғистон билан, жанубдан эса Тожикистон билан чегарадош. Сирдарё республикамизнинг учта вилоятидан бири саналади.

Мазкур ҳудуднинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2017—2020 йилларда 8,4 фоизга ўсиб, 12,9 триллионни ташкил этган.

Ҳудудда ҳаракатдаги корхоналар сони 37 фоизга ўсган, яъни 2016 йилдаги 13,3 мингтадан 2020 йилда 18,2тага етди.

Инфратузилма ривожи соҳасида 2016—2020 йилларда 741 километр ичимлик суви тармоғи ишга туширилган.

Беш йил ичида вилоятда 83 мингдан ошиқ иш ўринлари ташкил этилди.

Худди шу даврда вилоятда 1 192 минг квадрат/метр уй-жой бунёд этилди, мактабгача таълим муассасаларида 5,4 минг ўрин, мактабларда эса 10,2 минг ўрин, шу билан бирга шифохоналарда 1,4 минг жой ҳозирланди.

2021 йилда Сирдарё вилоятида 737та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг умумий қиймати 25,5 триллион сўмни, улардан 900 миллион долларини эса хорижий инвестициялар ташкил этади.

Тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика ва озиқ-овқат саноати мазкур шаклланаётган лойиҳаларнинг «драйверлари» ҳисобланади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.