Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 апрель куни Сардоба тумани, “Файзлиобод” маҳалласида яшовчи, фуқаролар — М.А., А.А. ҳамда А.К. яшаш хонадонининг ҳожатхонасига ҳеч қандай эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан тушган.
Оқибатда барчаси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокурори раҳбарлигида воқеа жойи кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.