Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бошқа расмийлар қатнашди.

Масжид ичи кенг бўлиб, 3 минг одамни сиғдира олади. Ташқи тарафидан 1 та 37 метрли минора безаб турибди. Таҳоратхона ва масжиднинг ички қисмлари ҳам гўзал дид билан безатилган. Шунингдек, масжиднинг ён қисмида аёллар учун ҳам алоҳида намозхона мавжуд.

—1940 йилдаги қурилган масжидимиз таъмирталаб бўлиб қолган эди, бугун янги манзилда замон таълабларига мос масжидимизни очдик, дейди — масжид имом хатиби Нурмухаммад домла Нарзуллаев.