Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, ўрганишлар натижасида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш истагида бўлган 10 га яқин хонадон соҳиблари шу жойнинг ўзида тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга «Оилавий меҳмон уйлари ва ҳостеллар ягона реестридан кўчирма» ва махсус гувоҳномалар тақдим этилди.

Масъуллар томонидан ташаббускорларга туризмни ривожлантириш, туристик хизмат турларини кўпайтириш ва яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилиб, Вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиз барча ҳудудларининг туристик салоҳиятга эга туман маҳаллаларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.