Шу мақсадда 2021 йил 4 январь кунидан бошлаб вилоятимизнинг барча шаҳар-туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларида фуқароларга ID-карта расмийлаштириш ишлари тўлиқ ташкил этилиб, фуқароларга ID-карталар берила бошланди.

Ушбу жараён билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг 6 январ куни Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБ биносига Сирдарё вилояти хокими Ғофуржон Мирзаев Ғаниевич ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шавкат Мавлянов Тахировичлар ташриф буюрди.

Ушбу ташриф давомида Сирдарё вилояти ҳокими ва Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБда жойлашган фуқаролар кутиш заллари ва хорижга чиқишни ташкиллаштириш хоналари ва ID-карта расмийлаштириш хоналарини кўздан кечириб, фуқароларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.