Айниқса, пандемик вазиятда ҳар бир фуқаронинг ахборот коммуникация тармоқларидан мустақил фойдалана олиши жуда муҳим. Чунки зарурат туғилганда уйдан чиқмай, мобил қурилмалар орқали фойдаланиш ҳар биримизнинг вақтимиз ва нақдимизни тежаши шубҳасиз.
2020 йил давомида давлат хизматларидан онлайн тартибда фойдаланиш бўйича Сирдарё вилояти бўйича жами 4 417 та мурожаат қабул қилинган бўлса, олиб борилаётган тарғибот тадбирлари натижасида 2021 йилнинг 24 август санасига қадар электрон тартибдаги мурожаатлар сони 13 375 тани ташкил этди, деб хабар беради ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.