Маълум бўлишича, 34 ёшли ҳайдовчи «LASETTI» русумли автомашина Гулистон-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб келиб, йўлнинг қайрилиб олиш мумкин бўлган қисмида қайрилиб олаётган вақтида қарама-қарши йўналишига ўтган вақтида Тошкент-Гулистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган «ISUZU» русумли автомашина орқа қисмидан урилиши натижасида бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон бордюрга урилиб ЙТХ содир этган.

«LASETTI» русумли автомашинада электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқиб автомашина ёниб кетган.

«LASETTI» русумли автомашинада бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар яъни, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи 36 яшар Акбарова Наргизава икки нафар фарзандлари — 7 яшар қизи МамуроваИродахон ва 4 яшар ўғли МамуровАсадбеклар зудлик билан эвакуация қилинган.

ЙТҲ ва ёнғин натижасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.