Янги, замонавий барча қулайликларга эга бўлган мазкур «Мalham med» клиникасида беморларга ташхис қўйиш, даволаш учун зарур бўлган тиббий жиҳозлар тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан келтирилди. Булар орасида сўнги русумдаги УЗИ, стоматология, физиотерапия ва бошқа тиббий жиҳозлар ҳам бор.
- Мазкур клиника қурилишига 2 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ сарфланди, — дейди Сирдарёлик тадбиркор Мухлиса Ҳабибуллаева. — Янги муассасани қуриш ва ишга туширишдан аввал соҳа ходимларидан маслаҳат сўрадим. Улар танловимни қўллаб-қувватлади. Ҳозирча клиникка унча катта эмас. Келажакда фаолиятимни кенгайтириб, тиббий хизмат кўрсатиш кўламини бугунги кун талабига жавоб бера оладиган даражага етказишни режалаштирганман. Бунинг учун етарлича шарт-шароит ва имконият бор.
Бундан ташқари 10 нафар соҳа мутахассислари учун иш ўрини яратилди. Беморларни қабул қилиш ва даволаш учун барча имкониятлар муҳайё этилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.