2020 йилда Сирдарё вилоятида 368 минг 612 тонна маҳсулот экспорт қилинган бўлса, шундан 133 минг тоннасидан зиёди сабзавот, 7 минг 950 тоннаси ҳўл мева ташкил этган.
Йил бошидан шу кунгача 34 минг 752 тонна маҳсулот четга экспорт қилинган. Йил якунига қадар 415 минг тонна маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган. Жорий йилда экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг турини кўпайтириш ва ҳажмини ошириш борасида режали тадбирлар олиб бориляпти.
Бундан тўрт беш йил олдин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинган бўлса айни кунда дунёнинг йигирмадан ошиқ давлатларига хусусан, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Полша ва Эрон бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Бу Сирдарё заминида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига жаҳон бозорида талаб ортиб бораётганидан далолат.
Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси томонидан вилоятда етиштирилаётган тўқсонбости экинлар, иссиқхона хўжаликларидаги помидор, бодринг бақлажон бош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг фитосанитар ҳолати доимий равишда назорат қилиб борилади, деб хабар беради Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси матбуот хизмати.