Кеча, 15 июль куни соат 19:45 да Сирдарё вилоят ФВБ марказий-диспетчерлик хизматига Янгиер шаҳар "Жанубий Мирзачўл" каналида 13 ёшли бола ўз эҳтиётсизлиги оқибатида сувда оқиб кетаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий каналида ёзилди.

Воқеа жойига зудлик билан ФВБ қутқарувчилари ва ИИБ ходимлари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида вояга етмаган фуқаро ФВБ қутқарувчилари томонидан соғ-омон сувдан олиб чиқилиб, унга психологик ёрдам кўрсатилган.