Ташриф давомида мазкур делегация аъзолари филиал ташкил этиш учун ажратилаётган Гулистон шаҳар марказида жойлашган тиббиёт коллежи биноси, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг Сирдарё вилояти филиали ҳамда Сирдарё вилоят кўп тармоқли марказий шифохонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Шифохонанинг малакали мутахассислари билан учрашиб, ўзаро фикр алмашишди.

Маълумот ўрнида, «Соғлик билимлари университети» Туркия Республикасидаги тиббиёт йўналиши бўйича нуфузли давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Айни вақтда бу олий даргоҳда 13 та факультет, 5 та институт, 6 та профессионал тиббиёт мактаби, 35 га яқин илмий марказ, 58 та шифохоналар бирлашган.