Бу ёшлар, айниқса, қизларнинг соғлом вояга етишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда 8 март- Халқаро-хотин қизлар куни муносабати билан туман (шаҳар) ва вилоят ташкилотларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида «Спорт билан 100 ёшга кирамиз!» шиори остида «Аёллар спартакиадаси» ташкил этилди. Мазкур спартакиадада спортнинг енгил атлетика, волейбол, стритбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва дартс турлари бўйича жами 200 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун беллашишди.
8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган ушбу тадбир кескин баҳсларга бой ўтди.
Сир эмаски соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда спортнинг ўрни бениҳоя катта. Айниқса хотин-қизлар спортини ривожлантириш халқимиз келажаги, ёшларнинг соғлом бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Зеро аёл соғлиғи – буюк юртнинг эртанги келажаги демакдир.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, иштирокчилар «Энг ёши улуғ иштирокчи», «Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи» ва «Энг ёш иштирокчи» номинациялари билан тақдирланди.