Моҳичеҳра илмга чанқоқлиги ва тиришқоқлиги сабабли турли тадбирларда муваффақиятларга эришган. Билимдон ўқувчи вилоят ҳокими ҳамда ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан бир неча бор ташаккурномаларини қўлга киритган.
Юртимизда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида М.Хурсанова бир йўла қатор олийгоҳларга ҳужжат топширди. Қувонарли жиҳати, у мамлакатимиздаги 5 та олий таълим муассасаларига, жумладан, ИИВ Академиясига, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари, Ўзбекистон Миллий, Тошкент педагогика ва Гулистон давлат университетларига ҳамда 2 та хорижий давлат университетларига, хусусан, Италиянинг Sapiyenza di Roma (Rim Davlat universiteti) ва Cassino университетларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Ҳозирда Моҳичеҳра ушбу олий ўқув юртларидан Италиянинг Sapiyenza di Roma (Rim Davlat universiteti)ни танлаб, таълим олишни давом эттиряпти, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.