Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида фаолият олиб бораётган кўп тармоқли Oqoltin ApK кластери жамоаси туман тиббиёт бирлашмасига ёрдам бериш мақсадида икки дона оксигенатор ҳадя қилди.

Ҳадяни Oqoltin ApK кластери раҳбари ўринбосари Шавкат Уматов туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига топшираркан, бундай хомийлик ва хайрия ёрдамини яна кўрсатишини, муҳими, коронавирус балосидан тезроқ қутилиш асосий мақсад эканлигини таъкидлади.

Бу хомийлик ёрдамидан нафақат туман тиббиёт бирлашмаси шифокор, ҳамширалари, бу ерда даво муолажаларини олаётган беморлар ҳам хурсанд бўлишиб, элимизни бошига келган бу балолар тезда фориғ бўлишини, тинч ҳаёт бағирига қайтишимизни яратгандан сўраб, ушбу саховатпеша инсонлар номига ҳам дуо қилишди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.