Мутахассиснинг фикрига кўра, «Ливерпул»га қарши ўйинда жароҳат олиб захирага олинган Ҳусановнинг аҳволи жойида.

Шу билан бирга «шаҳарликлар» устози Ҳусанов тил билан боғлиқ муаммони қандай енгиб ўтаётганига эътибор қаратди. «Тан оламан, у Уилям Шекспир каби гапирмайди, лекин вазият кундан кун яхшиланиб бормоқда. У жуда ақлли йигит. У биз нима хоҳлаётганимизни тушуняпти ва тил борасидаги билимларини ҳам орттирмоқда. У доимо тўғри қарорлар қабул қилади», - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» АПЛ доирасида 11 феврал куни «Фулхэм»га қарши майдонга тушади.