Тошкент шаҳар ДСБ томонидан тадбиркорларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланилиши, ҳақиқий ишлатилган сув ҳажмларини аниқлаш, шунингдек, бюджетга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўғри ҳисобланиши бўйича тадбиркорлик фаолияти бевосита сув билан боғлиқ бўлган транспорт воситаларини ювишни амалга оширувчи корхоналар таҳлилдан ўтказилганида, мазкур соҳада сув ҳажмининг яширилиши, солиқлардан қочиш ҳолатлари борлиги аниқланди.
Тошкент шаҳар давлат солиқ тизими масъул ходимлари томонидан мазкур субъектларга жойига чиққан ҳолда «Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи» тамойили доирасида профилактик суҳбат ва тушунтиришлар ўтказилиб, солиқ тўловчиларнинг фаолияти давомида йўл қўйилган камчиликлари тўғриланмоқда.
Мисол учун, Тошкент шаҳрида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган А.А.(номи ўзгарган) МЧЖ томонидан ҳақиқий ишлатилган сув ҳажмларини ўрганилганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги аниқланиб, «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида тадбиркорга ёрдам кўрсатилди ва қайта ҳисобот топширилиши натижасида бюджетга 129,0 млн.сўм сув солиғи ҳисобланди.
Шунга қарамай, мазкур соҳада сув ҳажмининг яширилиши, солиқлар тўлашдан қасддан қочиш ҳолатлари учрамоқда.
Мисол учун, Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги автотранспорт воситаларини ювиш билан шуғулланувчи МЧЖ томонидан 2019-2020 йиллар мобайнида 168,0 млн.сўм сув ресурсларидан фойланилганлик учун солиқ тўловлари кам ҳисоблаганлиги камерал солиқ текшируви натижасида ўз тасдиғини топди.
Юқоридаги каби ҳолатлар Шайхонтоҳур туманидаги МЧЖ да 49,0 млн.сўмга, Яшнобод туманидаги оилавий корхонада
39,0 млн.сўмга, Яккасарой туманидаги МЧЖ да 31,9 млн.сўмга сув ресурсларидан фойланилганлик учун солиқ тўловлари кам ҳисоблаганлиги ўз тасдиғини топди.
Жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари томонидан 33 та автомобиль ювиш шохобчалари фаолияти ўрганилиб камерал солиқ текширувлари ўтказилмоқда, натижада сув солиғига қўшимча 1,1 млрд.сўм қўшимча солиқ ҳисобланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари шаҳар солиқ тизими томонидан келгусида норасмий бандлик ва уни легаллаштириш ҳамда уни ўрганишга тегишли эътибор қаратилади.