Халқ таълими вазирлигида математика, кимё, биология, физика ва информатика фанларидан нуфузли Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида вазир куни кеча Ўзбекистонда ўтказилган Халқаро Менделеев олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекистонлик 10 нафар ўқувчини ғалаба билан қутлар экан, уларга келгуси нуфузли Олимпиадаларда ҳам улкан ютуқ тилади ва эсдалик совғаларини тақдим этди.
Ўқувчилар билан суҳбат жараёнида уларнинг келгусида олдиларига қўйган мақсадлари, танлаган касблари ва режалари ҳақида сўз борди.
Вазир ўқувчиларнинг ғалаба қозонишлари учун бугун барча шароитлар муҳайёлиги, улардан эса ўз устиларида қаттиқ ишлаб Ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришлари талаб этилишини қайд этиб, келгуси ўқиш ва изланишларида муваффақият тилади.