Маълумки, гаджет ишқибозларида депрессия, безовталик ва ижтимоий хавотир тез-тез кузатилади. Бундай кишилар миясида нималар юз бериши ҳақида маълумотлар йўқ эди. Буни аниқлаштириш учун тадқиқот иштирокчиларини икки гуруҳга ажратиб олишди.

Биринчи гуруҳга смартфонга қарамликни тан олганлар, иккинчисига қарамлиги бўлмаганлар киритилди. Барча иштирокчилар мияси хотиржам ҳолатларида МРТ ёрдамида ўрганилди.

Тадқиқотчиларни, айниқса, миянинг чуқур қисмидаги ҳис-туйғуларни қайта ишлаш, таҳдидларни аниқлаш ва ҳиссий реакцияларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга кичик тузилма – бодомсимон тана (амигдала) қизиқтирди. Натижалар қандай бўлди деб ўйлайсиз?

Гаджет ишқибозларида ўнг амигдала миянинг ижтимоий фикрлаш ва ҳиссий хотираларни қайта ишлашда қатнашадиган қисми – бош чакка қутби билан кучлироқ боғланган бўлар экан. Шу билан бирга онг фаолиятида асосий роль ўйнайдиган бўлими (прекунес) ҳамда кичик мия билан алоқаси кучсиз эди. Бундай кучсиз алоқа инсонинг ўз ички ҳолатига  назар солиши ҳамда ҳиссиётларини англаши қийин бўлишини билдиради.

Шу каби бузилишлар чап мия шарида ҳам кузатилди. Самартфон ишқибозларининг чап мия қисмидаги бодомсимон тана импульсларни тормозлашга масъул қисми қисми билан кучли алоқада бўлишини англатади. Бунда ҳиссий реакцияларни бошқаришда қийинчиликка дуч келади.

Олимлар хулосасига кўра, инсон мияси ҳиссиётларни ўзи бошқариш ўрнига ташқи қурилма (гаджет) зиммасига юклашга ўрганиб қолади.

Муаллифлар булар бари ҳали тадқиқотнинг дастлабки хулосалари. Ишончли якунга келиш учун ўша одамлар миясини бир неча йиллар давомида кузатишга тўғри келади.