Тадбирда туризм соҳасидаги давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, меҳмонхона ва турфирма каби сайёҳларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Семинарда хорижий маслаҳатчи Содиқ Бадак ўзининг «Пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистонда туризм сиёсати ва ислоҳотлар»га бағишланган тақдимоти билан қатнашди. 

«Дунёдаги мавжуд пандемия ҳолати яқин вақтлар ичида сақланиб туради ва жаҳон ҳамжамиятининг прогнозларидан келиб чиқиб, 2021-2022 йиллар ҳам туризм соҳаси учун синовли давр бўлиши кутилмоқда. Ушбу вазиятда дунёнинг ривожланаётган давлатлари, жумладан, Ўзбекистон ҳам дунё бўйлаб туризм соҳасидаги «турғунлик»дан фойдаланиб, ўзларининг туризм инфратузилмаларини талаб даражасида яхшилаш ва ривожлантириш имкониятига эга бўлган. Шу ўринда, Ўзбекистон ҳукумати томонидан мураккаб пандемия шароитида туризм соҳасини барқарор ҳолатда ушлаб туриш ва келгусида уни комплекс ривожлантириш учун «Ўзбекистон туризм – 2035» махсус стратегияси ишлаб чиқилиб, бу борадаги зарурий ишлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлаш зарур», – дейди хорижий маслаҳатчи Содиқ Бадак. Семинар-тренинг ташкилотчи ва иштирокчилар ўртасидаги турли таклиф ва қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.