Шу йил 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Қарорда белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун чора-тадбирлар белгиланган эди.
Бугунги кунда ушбу қарор асосида барча иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга рақамли технологиялари кенг жорий этилмоқда.
«Электрон ҳукумат» дастурининг комплекс ривожланиши нафақат аҳоли ва давлат органларининг вақт ва пул сарфланишини камайтиришга ёрдам беради, энг муҳими, аҳоли учун давлат хизматларнинг сифатини оширади ва фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилайди.
Мазкур дастурнинг энг устувор йўналишларидан бири соғлиқни сақлаш соҳаси деб ҳисобланади. Мамлакатимизда фуқароларимизнинг соғлигини сақлаш ва республикада санитария осойишталигини сақлаш масаласи давлатимиз олиб бораётган сиёсатида мазкур йўналиш муҳим ўрин тутади.
Мамлакатимизда келгуси йилларда рақамлаштириш сиёсатининг устувор йўналишларини белгилайдиган асосий ҳужжатларидан бири «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарорига мувофиқ 2020-2022 йил ичида соғлиқни сақлаш соҳасида жами 12 та лойиҳани амалга оширилиши режалаштирилган.
«Ягона электрон тиббий карта» ахборот тизимини жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида ягона тиббий маълумотлар базасини шакллантиришга, аҳолининг саломатлиги мониторингини ўтказишда ёрдам беради.
«Электрон рецепт» ахборот тизимини жорий этиши эса беморларни медикаментоз воситалари билан самарали ва хавфсиз даволанишни ташкил этиш ва шифокорларнинг электрон реестрини шакллантиришга йўналтирилган лойиҳа. Бу эса, ўз навбатида, тиббий воситаларининг назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш тизимини такомиллаштиришга кўмак беради.
Тиббиёт муассасаларида замонавий компьютерлаштирилган тизимини яратиш орқали тиббиёт хизматларининг сифатини ошириш мақсадида «Электрон поликлиника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимларини жорий этиш кўзда тутилган.
Ўз навбатида, таҳлил, суратлар ва бошқа натижаларнинг ягона электрон реестрини шакллантиришга йўналтирилган «Лаборатория» ахборот тизими соғлиқни сақлаш соҳасида илмий тадқиқот ва изланишларни олиб бориш учун илмий-амалий ҳақиқий базага айланиши мумкин.
Бундан ташқари, келгуси икки йилда соғлиқни сақлаш соҳани янада ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган.
Мажбурий тиббий суғурта ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш электрон тизими яратилади.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизимида ихтисослаштирилган тиббий хизматга ордер беришнинг тўлиқ электрон тизимини ва республикада фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимини ишлаб чиқиши режалаштирилган.
Юқоридан айтиб ўтилганидан кўриниб турибдики, соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Барча лойиҳалар ўта юқори долзарблик ва муҳимлигига эга бўлиб, уларнинг амалга татбиқ этиши фуқароларимизнинг турмуш даражасини яхшилашга ва соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштиришга замин яратади.