Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 август ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 1 053 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 125,5 фоизга ошган.

2021 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 959 тани ташкил этмоқда.

2021 йил январь-июль ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 203 та;

Фарғона вилояти – 123 та;

Самарқанд вилояти – 110 та;

Тошкент вилояти – 88 та.