Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Атабековнинг таъкидланишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мавсум бошидан бошлаб бугунги кунга қадар 9 553 247 та ПЗР-тест синовлари ўтказилди.

ПЗР-тест таҳлили натижаси мусбат чиққан тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда даволаш ишлари ташкил этилмоқда.