Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, июль ойида Ўзбекистон бўйича туманлар кесимида 203та ғолиб аниқланди. 3 та туман аҳолиси эса платформадан буткул фойдаланишмади.

2021 йилнинг июль ойи якунларига кўра, ғолиблик яна Тошкент шаҳри вакилига насиб этди. Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 34 ёшли Тоиров Улуғбек Шомуҳиддинович ўтган ой давомида республикамиз бўйича энг кўп, яъни 1 888 231 қадам босиб ўтган.

У туман ва шаҳар босқичларида ҳам энг кўп юрган инсон сифатида умумий миқдорда 1 млн. 800 минг сўмдан кўпроқ маблағга эга бўлди.

Қайд этилишича, платформада Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан ошган фуқаролари пиёда юриш ва югуриш иловасидан фойдаланиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказиши ҳамда ўзларига тегишли мукофот пулларини қўлга киритишлари мумкин.